Загрузка...
Главная

Авиаҳалокатда оиласини йўқотганлигини даъво қилиб компенсация олмоқчи бўлган шахс товламачиликда айбланмоқда 

Ko'rildi: 195 Qo'shildi: 23-01-17

Бишкекда юз берган самолёт ҳалокатидан сўнг қурбон бўлганларнинг яқинларига берилувчи компенсациядан улуш олишни истаган шахс фош қилинди. Аввалроқ ўзининг оиласидан олти кишини Дача қишлоғида юз берган авиаҳалокат оқибатида йўқотганини билдирган фуқаро ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
ОАВга ўзини Азамат Иманбеков деб таништирган киши фожиада онасини, икки укасини ва уч синглисини йўқотганини ҳамда отасининг вафотидан сўнг Жети-Огуздан Дача-Сувга кўчиб келишганини айтган.

У журналистларга самолёт қулаган куни Бишкекда иш излаб юрганини айтган.

Zanoza маълумот агентлигининг ҳуқуқ тартибот органларидан олган маълумотига кўра унинг ёлғон гапиргани аниқланган.

“Қўлга олинган шахснинг асл исми Кайипбек Шакеев. Унинг қариндошлари ва яқинлари ҳалок бўлмаган ва авиаҳалокатга алоқаси йўқ”, — деб ёзади Zanoza

Ҳозирда бу шахсга нисбатан «Товламачилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |