Загрузка...
Главная

Тошкент — Андижон темирйўл йўналишида ҳалокат рўй бергани ростми? 

Ko'rildi: 413 Qo'shildi: 23-01-17

 Бугун, 23 январь куни соат 8 да “Тошкент — Андижон” йўналиши бўйича қатновчи йўловчи поездида қатнов бекор қилингани, сотилган чипталарнинг пули эса қандай шаклда тўланганидан қатъи назар нақд пулда тўлиқ қайтариб берилгани одамлар ўртасида турли миш-мишларни келтириб чиқарган. Уларга кўра ушбу йўналиши бўйича қатнаётган юк поезди изидан чиқиб кетиб, ҳалокатга учраган.

Мутасаддилар мазкур хабар ёлғонлиги, чипталарнинг қайтарилишининг сабаби эса бошқа эканини, ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишлар ва нотўғри маълумотнинг олдини олиш учун бу ҳақда тез орада расман баёнот берилишини маълум қилишди. Бундан бир неча дақиқа муқаддам railway.uz сайтида қуйидаги баёнот эълон қилинди, деб ёзади Tafsilot сайти.

“Ҳурматли йўловчилар, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 23 январь куни техник кўрик ишларини ўтказиш сабабларига кўра Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поэздлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Ушбу жараёнда тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз!

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ”




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |