Загрузка...
Главная

Жамоат транспорти бўйича шикоятингиз борми? 

Ko'rildi: 155 Qo'shildi: 23-01-17

 Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» фармони асосида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятида фуқаро қабулхонаси ташкил этилди.

Компания сайтида маълум қилинишича, фуқаролар қабулхонаси ташкил этилгандан буён унга 21 нафар аҳоли мурожаат қилди. Мурожаатчилар талаб ва истаклари жамият раҳбарияти томонидан чуқур ўрганилиб, муаммолар ҳал этилди.
Бундан ташқари, жамиятга ёзма, оғзаки ва электрон тарзда ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда. Жумладан, 17 январ ҳолатига 750 мурожаат келиб тушган ва шундан 739 таси ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
«Тошшаҳартрансхизмат»АЖга www.tshtx.uz сайти ҳамда 1062 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |