Главная

Ногирон йигит Каъбани қўлида тавоф этди 

Ko'rildi: 219 Qo'shildi: 25-01-17

Қатарлик 15 ёшли Ғаним ал-Муфтаҳ кам учрайдиган касалликка чалинган. Илк Умра зиёратига келган Ғаним Каъбани тавоф қилиш чоғида ногиронлик аравачасидан воз кечди ва буни қўллари билан адо этди. Унинг бу ниятини амалга оширишга шахсан Туризм ва миллий мерос бўйича Саудия комиссияси бошқаруви раиси шаҳзода Султон бин Салмон бош-қош бўлди.

“Аллоҳ дуоларимни қабул қилди. Мен қўлларим билан Умрани адо этиш ва Каъбани тавоф қилиш бахтига муяссар бўлдим”, дейди Ғаним ал-Муфтаҳ ва шаҳзоданинг кўрсатган бу ёрдами ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Болайкай каундаль регрессия синдромига чалинган. Бу синдром умуртқанинг қўйи бўлими ривожланишини тўхтатади. Бироқ Ғаним ногиронликни катта тўсиқ деб билмайди. Ҳозирда у мамлакатдаги энг ёш тадбиркордир. Унинг 6 та филиалли музқаймоқлар ишлаб чиқарувчи компанияси бор. Шунингдек, у сузиш, от спорти, дайвинг ва альпинизм билан ҳам мунтазам шуғулланади. Келгусида у Паралимпиада ўйинларида иштирок этмоқчи.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |