Главная

Тиммерманс: Қочоқлларни қабул қилмаган давлат жазоланади 

Ko'rildi: 110 Qo'shildi: 09-02-17

ЕвроИттифоқ давлатлари Яқин Шарқдан келган қочоқларнинг фақат ўн икки мингини қабул қилганига танқидий баҳо бермоқда.

 

Яқин шарқдаги нотинчиликлар туфайли бошпанасини тарк этишга мажбур бўлган муҳожирларнинг 160 мингдан зиёди Греция ва Италияда қўним топган бир маҳалда, ЕвроИттифоқнинг қолган аъзо давлатлари атиги ўн икки минг қочоқни қабул қилган. Иттифоқ вице-президенти Франс Тиммерманс  келаси ойдан муҳожирларни қабул қилишдан бош тортган давлатларга нисбатан жазо қўлланилишини маълум қилди. Бу ҳақда “EurActiv” Матбуот хизмати хабар берган.
 
Унинг сўзларига кўра, Брюссель ҳали ҳамон талабларни бажармай, режадаги қочоқларни қабул қилмаган. ЕвроИттифоқнинг март ойида бўлиб ўтадиган келгусидаги ҳисоботларига қадар мандат муддати белгиланиб, аъзо давлатларга огоҳлантириш берилди.
 
2016 йил 18 ноябрь куни Европарламент ва иттифоқ давлатлари келишиб, ЕвроИттифоқнинг 2017 йилга оид бюджетини қабул қилган эди. Унда муҳожирларга бошпана бериш ва ижтимоий ҳимоялаш учун бу йил 2016 йилдаги молиялаштиришдан 11 фоиз кўп, яъни 19,3 миллиард евро ортиқча маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 
Алишер Рўзиоҳунов


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |