Загрузка...
Главная

Тезкор хабар: Россиянинг қирувчи самолёти турк аскарларини ўққа тутди 

Ko'rildi: 290 Qo'shildi: 09-02-17

Россия ҳарбий самолёти Суриянинг шимолидаги ҳудидини бомбардимон қилиш чоғида учта турк аскарларининг ўлимига сабабчи бўлди.

 

Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги ходими бугун, 9 февраль куни Россия ҳарбий самолёти Суриянинг шимолидаги ҳудидини бомбардимон қилиш чоғида ногаҳон учта турк аскарларини ўққа тутганлиги ҳақида айтиб берди, деб ёзади “Daily Sabah” ёзмоқда.
 
Манбанинг маълумотларига қараганда, ўн битта турк аскари оғир тан жароҳати олган. Гап шундаки, Россия ҳарбий ҳаво кемаси Ал-Бабда жойлашган террорчиларни ўққа тутган ҳолда, нишондан адашган ва турк аскарлари жойлашган бинога қарата ракетадан ўт очган. Буни Суриядаги турк ҳарбий қисм командири ҳам тасдиқламоқда.
 
Маълумот учун, бу воқеа содир бўлгунча, Туркия томони икки йил аввал, Россияга тегишли Су-24 ҳаво лайнерини уриб туширган эди. Ушбу воқеадан сўнг, икки давлатлар ўртасидаги муносабат анча пайтгача қил устида қолган эди
Алишер Рўзиоҳунов



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |