Загрузка...
Главная

Мирзиёевнинг илк президентлик сафари кунлари маълум бўлди 

Ko'rildi: 260 Qo'shildi: 16-02-17
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк президентлик сафарини Россиядан бошлайди.

Ўзбекистон раҳбари Москвага 2017 йилнинг апрелида ташриф уюштиришни режалаштирган, деб хабар қилди Спутник.

Айни дамда Ўзбекистон томон сафага тайёргарлик жараёнини бошлаб юборган. Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш билан бирга, Россия парламенти вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирган.

«Бугунги кунда стратегик ҳамкорлар бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси барча турда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратадилар. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори сифатида барқарор ўринни эгаллаган. 2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 4,2 миллиард долларни ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилишни ҳам режалаштирган.

 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |