Загрузка...
Главная

Қашқадарёда Мирзиёевни меҳмон қилган уй эгаси ҳам Captiva`ли бўлдими? 

Ko'rildi: 219 Qo'shildi: 28-02-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.

У ерда Президент Алишер Аҳмедов хонадонида меҳмон бўлди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги ташрифи давомида Мирзиёев билан учрашган оила эгаларига Captiva` русумли автомобиль совға қилинган эди. Бу галги мезбонга ҳозирча бундай совға берилмаган. ЎзА сайти эса  Алишер Аҳмедовнинг мазкур ташрифдан олган таассуротларини ҳавола қилган. 

«Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида бизнинг уйимизда меҳмон бўлгани оила аъзоларимиз учун бир умр унутилмас воқеага айланди.

Ўғлим Беҳрузбек Президентимизга атаб шеър ёзди…

Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар барча юртдошларимиз қатори бизнинг ҳам ҳаётимизда ўз акс садосини берди. Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қарши туманидаги "Нукробод” қишлоқ фуқаролар йиғинининг Яккаёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлардан бири бизга ҳам насиб этди.

Ўз шахсий уй-жойига эга бўлиш катта бахт эканини ўн йилга яқин ижарада яшаб юрган инсон сифатида яхши англайман. Уй тинчмикан, болалар ўйнаб бировнинг мулкига зиён-заҳмат етказиб қўймадимикан, уй эгаси қайсидир сабабни рўкач қилиб, дабдурустдан кўчишимиз кераклигини айтиб қолмасмикан, деган ҳадик ва хавотир мени бир зум бўлсин тарк этмасди.

Халқимиз ўз уйинг – ўлан тўшагинг, деганича бор экан. Бугун кўнглим тўқ. Ўз бошпанамизда ўзимиз истагандек, эркин яшаяпмиз, ўғил-қизларимиз яйраб-яшнаб камолга етмоқда. Ризқимга ҳам барака инган. Бор эътиборинг ўз вазифангни сидқидилдан бажаришга, янгиликлар яратишга қаратилса, ишинг ҳам янада ривожланиб, руҳинг ҳам кўтарилиб бораверади-да.

Ҳар тонг деразаларни кенг очаман-да, атрофга разм соламан. Четлари гулзор замонавий асфальт йўллар, ёрқин рангдаги намунавий уйлар, янгидан барпо этилган таълим масканлари, ижтимоий-маданий объектлар маҳалламиз кўркига кўрк қўшиб турганидан хурсанд бўламан.

Хоналарга кириб, бирма-бир кўз ташлайман. Замонавий таъмирланган ётоқхона, мебеллар билан жиҳозланган шинам меҳмонхона, ўйинчоқларга тўла болаларим хонаси, файзли ошхона… Бундай қулайликларга эга уй, айниқса, турмуш ўртоғимнинг эзгу орзуси эди. Энди бундай шароитлар унинг рўзғор юмушларини енгиллатиб, фарзандларимиз тарбиясига кўпроқ вақт ажратишига имкон беради.

Ҳаётимиздаги барча ўзгаришлар, саодатли дамлар учун Президентимиздан беҳад миннатдормиз. Ана шундай бағрикенг инсон халқимизга бош эканига, ҳар бир инсон олий қадрият сифатида эъзозланадиган, тинч, озод ва обод юртда яшаётганимизга ҳар қанча шукрона айтсак шунча кам.»

Алишер Аҳмедов, 
Қашқадарё вилояти қўғирчоқ
театри овоз режиссёри



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |