Загрузка...
Главная

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан энди ҳар пайшанба куни… 

Ko'rildi: 291 Qo'shildi: 28-02-17

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинди, деб ёзади ЎзА.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилиниб, профилактика ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида туман ва шаҳарлар ҳокимлари, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳудудларга масъул этиб бириктирилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабаларини аниқлаш ҳамда аҳоли ўртасида профилактика ишлари олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан бирга кенг жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилиши белгилаб қўйилди.

Жадвал асосида ўтказилаётган "Профилактика куни” тадбирларида ички ишлар ходимлари билан бирга ҳокимлик, "Маҳалла”, "Нуроний” жамғармалари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари масъуллари ҳам иштирок этмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |