Главная

2030 йилда Ҳаж зиёратига бутун Ўзбекистон аҳолиси бора олади 

Ko'rildi: 205 Qo'shildi: 04-03-17

Саудия Арабистони Инвестициялар ҳайъати SAIGA вазири ўринбосари Файсал Бассарат, Саудия ҳукуматининг 2030 йилда дунё бўйлаб ҳаж ва умра квоталарини 30 миллионга чиқаришни режалаштираётганини айтди. Бу эса салкам Ўзбекистон аҳолиси билан тенгдир.

Бассарат Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз ас-Сауд билан бирга Индонезиянинг пойтахти Жакартада Индонезия-Саудия Арабистони иш форумига расмий ташриф билан қатнашди.

Бассарат, форумда қилган нутқида Саудия Арабистони Ҳукумати ҳаж ва умра квоталарини орттириш устида ишлаётганини айтиб, «Ҳар йили 8 миллион мусулмон ҳаж ва умра ибодатларини адо қилишмоқда. Бу квотани 2030 йилга бориб 30 миллионга чиқаришни режалаштирганмиз», деди.

Шунингдек, Саудия Арабистони ўтган ҳафта Макка шаҳридаги муқаддас жойларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг тугаб қолганини, баъзи ҳудудларда ишларнинг батамом тугатилгани боис ҳаж квотасини оширмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилган эди.

Анадўли агентлиги маълумотлари асосида тайёрланди



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |