Главная

Пиёдалар одам эмас! 

Ko'rildi: 147 Qo'shildi: 04-03-17

Ҳа шундай! Андижон вилояти Асака туманида пиёдалар одам қаторига киритилмайди. Бунга шахсан камина кўп бор гувоҳи бўлган. Айниқса, туманимизнинг Деҳқон бозори олдида юриб ҳам туриб ҳам бўлмайди.

Бугун қизиқ ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Пиёдалар йўлкасидан ўтаётган йўловчига ҳайдовчи йўл берди. Пиёда эса юмалаб қолгудай куларди. Ҳайрон бўлиб қарасам сал нарироқда ДАН ходимлари бор экан. Масаланинг моҳиятини ўшандагина ҳис этдим. Вазиятни телефонимга суратга олиб муҳрлай дедимку, аммо электр  яхши бўлмаганлиги учун қуввати йўқ эди(бу бошқа мавзу).

Яна қачонгача бизнинг туманда шундай ҳолат юз беради-ю, қачон барчаси ўз измига тушади? Буниси менга қоронғу. Мен билганим Асака шаҳрида машиналарнинг дастидан пиёдалар йўллардан эмин-эркин ўта олмайди!



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |