Загрузка...
Главная

«Коинот гўзали — 2017» Ўзбекистонлик финалчилар маълум 

Ko'rildi: 245 Qo'shildi: 08-03-17

Ўзбекистон номидан тошкентлик қизлар: Анета Султанова ва Анастасия Половинкиналар иштирок этишади.

Халқаро «Коинот гўзали — 2017» танловининг дастлабки финалчилари маълум бўлди, деб хабар берaди sputnik.

Интернет овоз бериш орқали танловнинг ярим финалига чиққан уч қатнашчидан бири белгиланган муддатда видеоташрифнома тайёрлай олмаганлиги учун лойиҳани тарк этди. Шу сабабли танлов финалида Ўзбекистон номидан тошкентлик 26 ёшли Анета Султанова ва 19 ёшли Анастасия Половинкиналар иштирок этишади.

Иштирокчилар финалга пухта тайёргарлик кўришларига тўғри келади, чунки халқаро танловда улар нафақат чирой борасида, балки заковат борасида ҳам беллашадилар.

«Коинот гўзали — 2017» халқаро гўзаллик танлови финали 2017 йил августида Россияда бўлиб ўтади. Финал қайси шаҳарда бўлиб ўтиши ҳақида кейинроқ маълум қилинади.

Тез орада танлов финали учун билетлар савдога чиқарилади. Ўзбекистонликлар билет сотиб олиш борасидаги батафсил маълумотни танлов сайтидан олишлари мумкин. «Коинот гўзали» танлови жаҳон миқёсидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, унда турмушга чиқмаган 18-26 ёшли қизлар қатнашишлари мумкин. Мазкур танлов шахсни шакллантириш, оилавий қадриятлар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Танлов ғолибаси пул мукофоти, эсдалик совғалари билан тақдирланади. У шунингдек, халқаро брендларнинг фотосессиялари ҳамда қизиқарли ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |