Загрузка...
Главная

Долларнинг расмий курси “қора бозор“даги, яъни 7 минг сўмга чиқадими? 

Ko'rildi: 259 Qo'shildi: 08-03-17


Ўзбекистонда кейинги уч ҳафта давомида АҚШ долларининг расмий курси кескин ўсиши кузатилмоқда.

Шунингдек, долларнинг «қора бозор»даги нархи ҳам 7 минг сўмдан ошди. Бунинг сабаби нимада, Ўзбекистон валюта барқарорлигини такомиллаштириш бўйича қандай чораларни кўрмоқда? Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан суҳбатлашди.

Экспертнинг сўзларига кўра, валюта тизимини барқарорлаштириш Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим қисмларидан биридир.

«Ҳозирда бозор курсига ўтиш борасидаги режалар ишлаб чиқилмоқда. Албатта, бу маълум вақт талаб қилади, барча эҳтимолий вазиятларни баҳолаш даркор. Лекин асосийси, бу борада фаол иш олиб борилмоқда, биз барча келиб чиқадиган саволларни муҳокама қилиш учун экспертларни, жумладан, халқаро экспертларни таклиф этамиз. Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас, шу боис ушбу соҳадаги ҳар қандай ўзгаришлар нафақат бизга, балки биз билан ишлаётган ҳамкорларимизга ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — деди Алишер Шайхов.

Ўзбекистон ҳукумати бозор курсига босқичма-босқич, бозор «шок»ларисиз ўтади, деди эксперт. «Ҳукумат бугунги кунда бу жараён (доллар расмий курсининг ошиши — таҳ.)нинг кузатувчисигина бўлиб тургани йўқ. Ҳукумат халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган барқарор валюта тизимига ўтишимиз учун маълум қадамларни ташламоқда.

Расмий курснинг ўзгариши ҳам ана шундай чоралардан далолат беради. Ҳукумат барқарор бозор валюта тизимига равон ва босқичма-босқич ўтишни мақсад қилган, бу Ҳаракатлар стратегиясида аниқ-равшан баён этилган. «Шок» усули Ўзбекистонга мос эмас», — деди у.

Шайховнинг фикрича, янги тизимга оқилона, мақсадга мувофиқ ва муносиб муддатда ўтилади. «Янги тизимга ўтиш жараёни қачон якунига етишини аниқ айтиш қийин, бу вақт талаб қилади. Лекин бир нарсани ишонч билан айтишим мумкин — ўзгача бозор механизмига ўтишимиз учун шу йилнинг ўзидаёқ етарлича иш бажарилади», — деди у.

Ўзбекистон Марказий банки 7 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади. Унга кўра, бир АҚШ доллари деярли 50 сўмга — 3404,35 сўмдан 3452,30 сўмга ошди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |