Загрузка...
Главная

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи якунига етди 

Ko'rildi: 176 Qo'shildi: 08-03-17


Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6-7 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 март куни бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари аввал яккама-якка, кейин икки мамлакатнинг кенгайтирилган таркибдаги расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Уларда савдо-иқтисодиёт, нефть-кимё, транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади ЎзА.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати, темир йўл транспорти, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Туркманобод шаҳридаги «Руҳият» саройида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталарининг концерти намойиш этилди. Бу ўзбек ва туркман халқларининг бир-бирига яқинлигини яққол намоён этди, мамлакатларимизнинг замонавий ва мумтоз санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди.

Сарой фойесида ўзбек ва туркман халқ амалий санъати буюмлари намойиш этилди.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи якунига етди.

Туркманобод аэропортида Ўзбекистон Президентини Туркманистон Президенти кузатиб қўйди.

Президентимизнинг Туркманистонга ташрифи ва унинг доирасида имзоланган ҳужжатлар, бўлиб ўтган маданий тадбирлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик ва қардошлик тамойиллари асосида ривожланиб бораётганини яққол намоён этди.

Аввалроқ давлат раҳбалари Туркманободдаги Ислом Каримов номи берилган кўчада ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этганликлари ҳақида хабар бергандик.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |