Главная

Telegram мессенжери қўнғироқларни синовдан ўтказишни бошлади 

Ko'rildi: 161 Qo'shildi: 12-03-17


Telegram мессенжерининг Beta-версияси мавжуд бўлган истаган киши унда қўнғироқларни синовдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақидаги хабар Telegram info Telegram-каналида пайдо бўлди

Манбага кўра, қўнғироқлар end-to-end шифрлови билан ҳимояланган. Сизга қўнғироқ қилиши мумкин бўлган кишилар рўйхатини чеклашингиз ёки кирувчи қўнғироқларни буткул тақиқлашингиз мумкин. Қўнғироқлар ҳозирча фақат тест режимида ишламоқда. 

Шунингдек каналда қўнғироқни қандай амалга ошириш мумкинлигига изоҳ берилган. 

Фойдаланувчилар @news_telegram гуруҳида тест серверида бир-бирларига қўнғироқ қилишга уриниб кўришмоқда. Баъзилар ҳақиқатда бунинг уддасидан чиқишганини  таъкидлашмоқда, иловада ҳам телефон гўшагининг пиктограммаси пайдо бўлди. Чат қатнашчилари ҳам Telegram ишлаб чиқарувчилари янги функцияни синовдан ўтказиш учун бу хабарни ўзлари тарқатишгани тахмин қилинмоқда. 

Ҳамжамият муҳаррирлари бу якуний функциялар эмаслигини таъкидлашмоқда. 

2017 йилнинг 17-январида мессенжер асосчиси Павел Дуров компания Telegram'га аудиоқўнғироқлар функциясини қўшишни режалаштираётганини тасдиқлаганди. 



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |