Главная

«Наманган гўзали» аниқланди 

Ko'rildi: 125 Qo'shildi: 12-03-17


«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 8-март халқаро хотин-қизлар куни  байрами муносабати билан Наманган вилоятидаги олий таълим муассасалари қизлари ўртасида «Наманган гўзали» кўрик-танлови ўтказилди.
Танловнинг асосий мақсади, қизларнинг жамият ва давлат қурилишидаги фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, уларни сиёсий, хуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш ҳамда вилоят қизларининг истеъдодларини ҳар томонлама намоён этишига қаратилган.
Мазкур танловда қизлар 4 шарт бўйича беллашдилар.
Танловнинг сўнги натижаларига кўра Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Азизова Садаф Фарҳодали қизи Наманган гўзали номинатсиясини ғолиби бўлди.
Танловда иштирок этган қизлар "Камолот” ЙИҲ вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландирлар.
Темурмалик ВОҲИДОВ


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |