Загрузка...
Главная

Шавкат Мирзиёев сайлларда халқ орасида. У байрамга қандай баҳо берди? 

Ko'rildi: 455 Qo'shildi: 20-03-17


Бугун, 20 март Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Наврўз кенг нишонланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Тошкентдаги Абдулла Қодирий маданият ва истироҳат боғида бўлиб халқ сайлида иштирок этди.

Бугун Ўзбекистоннинг барча туманларида, боғ ва сайлгоҳларида Наврўз кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайилда иштирок этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Президент истироҳат боғига соат 12 да етиб келди. Боғни айланиб чиқиб у ерда жамланган одамлар билан саломлашди ва айримлар билан алоҳида суҳбатлашди. Шундан кейин Шавкат Миромонович парламент раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари билан бирга байрамона безалган дастурхон атрофидан жой олди. Кейин давлат раҳбарияти ва меҳмонлар эътиборига байрам концерти тақдим этилди.

Меҳмонлар дастурхонга тортилган Наврўз таомларидан баҳраманд бўлишди. Президент бир соатдан кейин байрам ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, боғни тарк этди ва байрам тантаналари давом этаётган, Тошкентнинг бошқа манзилларига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрамида ҳар бир туманда ҳар бир боғда халқ сайли ташкил қилиш кераклиги ҳақида гапирган эди. «Наврўз — бу сайл. Бу йил ҳаммамиз сайлда қатнашамиз. Одамлар эмин-эркин хохлаган боғига борсин, юрсин, мазза қилсин», — деган эди президент 2016 йил якунларига бағишланган мажлисда. Ундан ташқари давлат раҳбари, бу йил 20-21 мартни дам олиш куни деб эълон қилиб, фуқароларга бирин-кетин уч кун дам олиш имконини яратган эди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |