Загрузка...
Главная

Америка грин-карта лотереясини бекор қилмоқчи 

Ko'rildi: 401 Qo'shildi: 21-03-17

Икки республикачи-сенаторлар Америка Қўшма Штатларига кириб келаётган қонуний иммигрантлар сонини икки баробар қисқартириш таклифи билан чиқмоқда. Трамп маъмурияти билан ҳамкорликда яратилган бу қонунчилик лойиҳаси ҳали Конгресс томонидан маъқулланиши лозим.

АҚШ ҳукумати Green Card лотереясини бекор қилмоқчи, деган гап-сўзлар сўнгги вақтларда тез-тез қулоққа чалина бошлади.

АҚШда доимий яшаш ва ишлаш имкониятини берувчи грин-карта (яшил карточка) узоқ йиллардан бери миллионлаб инсонлар учун АҚШ дарвозасини очади. Ўзбекистондан, масалан, йилига ўртача 2-3 минг киши шу тарзда иммиграция қилади.

Green Card лотереяси бекор қилинишига кимдир ишонди, яна кимдир бу ҳақда аниқроқ маълумот олишни хоҳлади. Масалага ойдинлик киритиш учун интернет тармоғида айнан шу мавзуда ёритилган хабарларни бирма-бир кўздан кечириб чиқдим.

Ҳаммаси Конгрессга боғлиқ
Маълумотларни ўқир экансиз, Green Card йўқ қилиш масаласи аллақачон ва бир неча маротаба давлат даражасида кўтарилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Эътиборлиси, иммиграция масаласини узил-кесил ҳал қилиш истагида ёнувчи республикачилар грин-картани йўқ қилиш учун овоз бериб келаётган бўлсалар, демократлар республикаларнинг бу иштиёқига қарши чиқмоқда.

Коса тагида нимкоса…
Ҳаммаси биз ўйлаганчалик оддий эмас. Республикачилар Green Card лотереясини тўлиқ бекор қилиш ҳақида эмас, балки мамлакатга кириб келаётганларни яхшироқ «фильтрлаш» тўғрисида оғиз очишмоқда. Масалан, республикачи Дарелл Айса маълум бир навбатлар ташкил қилиш ҳақида гапирган. Унинг фикрича ҳозир кимга эҳтиёж кўпроқ, дейлик, олимгами ёки официантга — АҚШнинг ўзи ажратиб олиши керак, деган бир таклифни илгари сурган.

Грин-карта жавобини 13 йил кутасиз…
SlavicSac.com нашри республикаси-сенаторлар Том Коттон ва Дэвид Пердью АҚШ иммиграция тизимини тубдан ўзгартирувчи қонун лойиҳаси устида ишлашаётганини маълум қилди. Қонунчилик лойиҳаси муаллифлари режасига кўра, эндиликда мамлакатга кириб келаётган чет элликлар сони тенг ярмига — миллион нафардан 500 минггача қисқариши мумкин.

Гап шундаки, Том Коттон ва Дэвид Пердьюлар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи лотерея (грин-карта) дастурини бекор қилиш, иммигрантлар оила аъзоларига мамлакатга кириш тартибини ўзгартириш ҳамда АҚШда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш шартларини қийинлаштириш (бундай рухсатномани олиш учун 13 йилгача кутишга тўғри келиши мумкин) орқали иммигрантлар сонини кескин камайтириш мумкин, деган таклифни илгари сурганлар.

Том Коттон ва Дэвид Пердьюлар уларнинг бу таклифи жорий йилнинг ўзидаёқ Сенат томонидан кўриб чиқилишига умид қилишмоқда. Коттон ва Пердьюнинг сўзларига кўра, ушбу қонунчилик лойиҳаси ҳақида эълон қилишдан олдин улар президент Трамп билан учрашишган ва бу масалани у билан муҳокама қилишган.





Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |