Загрузка...
Главная

Видеоселектор якунлари. Яна бир «тўртлик» ишдан кетди 

Ko'rildi: 289 Qo'shildi: 12-04-17

11 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарлар лавозимидан олинишди.

Селектор йиғилишида дастлаб ҳаётий муҳим масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишларнинг аҳволи муҳокама қилинди. 

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, давлат раҳбари Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри раҳбарияти фаолиятини кескин танқид қилган.

Йиғилишда президент томонидан Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович лавозимидан озод этилган. Ундан ташқари, шаҳар прокурори, солиқ бошлиғи ва ички ишлар бошлиғи ишдан олинган.

Қайд этиш керакки, 30 март куни ўтказилган видеоселекторда ҳам Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани раҳбарияти шу шаклда ишдан олинганди. Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, «тўртлик»нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетади. Бу жамоавий жавобгарлик ҳисобланади.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |