Загрузка...
Главная

Алишер Усмонов Медведев фондига уй ҳадя қилганини изоҳлади 

Ko'rildi: 295 Qo'shildi: 12-04-17

Россиялик миллардер тадбиркор Алишер Усмонов «Ведомости» нашрига берган интервьюсида Рублёвкадаги ҳашаматли қасрини бош вазир Дмитрий Медведев курсдоши Илья Елисеев раҳбарлигидаги «Соцгоспроект» фондига ҳадя қилганига доир хабарларга изоҳ берди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у бунинг эвазига ўзи истиқомат қилаётган уйга бевосита чегарадош ва фондга қарашли ҳудудни алмашган. 

Усмоновнинг изоҳ беришича, дастлаб у опаси учун Знаменскда ер сотиб олган. Кейинроқ, опаси бундай катта уйда яшашдан бош тортган. Тадбиркор, Елисеев билан ерларни ўзаро айирбошлашга, фонд раҳбарининг режаларидан воқиф бўлгач қарор қилган. 

"Елисеев ўшанда фонд лойиҳалари ҳақида, мазкур ҳудудда 5та дабдабали ҳовли-жой қуриш ҳақида сўзлаб берди ва мени сармоя киритишга чақирди. Шундан мен «Соцгоспроект» менинг участкам ёниа девелоперлик лойиҳасини амалга оширмоқчи бўлаётганидан хабардор бўлдим. Менинг уйим ёнгинасида 5та йирик уй пайдо бўлиши керак эди. 

Мен 20 йилдан бери яшаб келаётган участкамнинг майдонини кенгайтириш имконини қидириб келаётган эдим. Шу боисдан, 12 гектар ер майдонини мендан узоқда бўлган опамнинг ер майдони ва тайёр уйга айирбошлаш таклифини билдирдим”, -  деган Алишер Усмонов. 

Унинг сўзларига кўра, Елисеев фонди унга Рублёвкадаги участкани паст нархда тақдим этган. Усмонов бунинг эвазига «Соцгоспроект»га нафақат опасининг ҳовли-жойи ва ер майдонини тақдим этган, балки қурилишини тамомлаган ҳам. 

Тадбиркорнинг ҳисоб-китобига кўра, Рублёвканинг Москва дарёси соҳилидаги 12 гектар ер майдони унга 50 млн долларга айланган бўлар эди. 

"Улар менга қасрим ҳудудини кенгайтириш имконини тақдим этишди. Мен опам учун уйимнинг қаршисидаги 50 сотих ерда уй қурдим”, - дея ойдинлик киритган тадбиркор. 

Усмоновнинг қайд этишича, «Соцгоспроект»га ҳадя қилинган қасрда бош вазир Медведев бўлиб туриши ёки бўлмаслигини билмайди. Фондга берилган вақтда, миллиардернинг айтишича, уйда яшаш имкони бўлмаган. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |