Загрузка...
Главная

Наманган шаҳрида марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди 

Ko'rildi: 555 Qo'shildi: 12-04-17

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом  Абдуғаниевич  Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли қарори ижросини таъминлаш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Namnews.uz хабар берди.

"Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом  Абдуғаниевич  Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорини наманганликлар ҳам катта мамнуният билан кутиб олдилар. Айниқса, ушбу қарорда  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш  ҳақидаги таклифни каттаю - кичик,  барча якдиллик билан қўллаб-қувватлади. Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлигида ушбу таклиф атрофлича ўрганиб чиқилди. Жамоатчилик вакиллари, турли касб эгалари Наманган шаҳрининг "Дўстлик” шоҳ кўчасини Ислом Каримов номи билан аташ юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар”, - дейилган хабарда.

Сессияда Наманган шаҳрининг "Дўстлик” шоҳ кўчасига Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни кунларда кўчанинг номини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |