Загрузка...
Главная

Тошкент метросида мобил алоқа пайдо бўлиши мумкин 

Ko'rildi: 244 Qo'shildi: 13-04-17

Beeline мобил оператори вакиллари Тошкент метрополитенида мобил алоқани ўрнатиш бўйича музокаралар фаол даражага ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.

Мобил оператор бир неча йил давомида Тошкент метрополитенига алоқа олиб киришга ҳаракат қилган, бироқ уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Алоқа оператори вакилларининг сўзларига кўра, бугунги кунда вазият ўзгарган ва ниҳоят метрода мобил алоқа ва интернет ишлашига умид пайдо бўлди.

"Айни вақтда биз Тошкент метрополитенига 2G, 3G ёки Wi-Fi’ни олиб кириш бўйича лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Ҳозир метрополитенда бир қатор ўзгаришлар юз берди. Биз бу масалани ҳал қилишга яқин турибмиз. Метрода алоқа пайдо бўлишига умид бор. Хизматнинг қайси тури амалга оширилиши, у бекатлар оралиғида ишлайдими ёки бекатларда, Wi-Fi бўладими ёки 3G — шу каби масалаларни муҳокама қиляпмиз",  — деган Unitel МЧЖ техник директори Евгений Ключев.

Техник директорнинг сўзларига кўра, бу ҳолатда кўп нарса метрополитен раҳбариятига боғлиқ. Чунки бу амалга ошириш нуқтаи назаридан оддий объект эмас. Мобил оператор вакили музокаралар давом этаётганини ва метрополитенда алоқани ривожлантириш бўйича компаниянинг режалари борлигини айтиб ўтди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |