Загрузка...
Главная

Ўзбекистонликларга Россияда ишлаш қийинлаштирилди 

Ko'rildi: 754 Qo'shildi: 13-04-17

Эндиликда Ўзбекистондан Россияга йўл оладиган ишчилар Россияда қаерда ишлашлари ҳақидагина эмас, балки қанча маош олишлари ва ҳатто қаерда яшашлари ҳақида ҳам олдиндан маълумотга эга бўлишади, деб хабар қилинган Москва миграция марказининг Facebookдаги саҳифасида.

Хабарда айтилишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида фуқароларни вақтинчалик ишга ташкилий ёллаш бўйича махсус битим кучга кирган. Ҳужжатда Россияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қай тартибда танлаб олинишларидан тортиб, марказлашган меҳнат миграциясини ташкиллаштириш бўйича икки мамлакат вазирлик ва идоралари вазифалари белгилаб берилган. Бу меҳнат муҳожирларини Россияда фирибгарлар қўлига тушиб қолишдан ёхуд қулликка сотилишдан ҳимоялайди, дейилган хабарда.

Янги халқаро битимга мувофиқ, Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун эълон қилинган танловда 18 ёшдан катта фуқаролар қатнашиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ҳозирда амалда бўлган барча қонун-қоидалар ўз кучини сақлаб қолиши айтилмоқда. Яъни Россияга ишлашга келаётган мигрант тегишли тартибда патент расмийлаштириши лозим.

Ишга ёллаш бўйича ташкилий масала Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги агентлик томонидан бошқарилиши айтилмоқда. 

Ўзбекистон ИИВ зиммасига эса Россияга ишга юбориладиган ҳар бир фуқарони текшириш вазифаси юклатилган. Вазирлик фуқаро халқаро ёки давлат миқёсида қидирувда бўлган-бўлмаганини текшириши айтилмоқда.+

Россия ҳудудида меҳнат мигрантлари Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги томонидан назорат қилинади.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |