Главная

Милиция 2018 йилдан бошлаб махсус хоналарда тергов қилади 

Ko'rildi: 101 Qo'shildi: 02-05-17

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Жиноятларни очиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакат ички ишлар органларида тергов стенографияси, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларининг аудио ва видеоқадлов тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар яратилади.

Бундан ташқари, тергов ўтказилиши шаффофлигини таъминлаш учун 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тергов департаменти ва унинг ҳудидий бўлинмалари ўртасида видеоанжуман кўринишидаги алоқа тизими жорий этилади.+

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев милиция фаолиятини кескин танқид остига олган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, бугундан бошлаб, ўзбекистонликлар милиция ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкин.

Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси таркибида "Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази" ташкил этилди. Марказ 1 май кунидан бошлаб тест режимида ишга туриширилади.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |