Главная

​Ички ишлар вазири Сурхондарёдаги боғчадаги ҳолат юзасидан айбдорлар ўз жазосини олганини маълум қилди 

Ko'rildi: 152 Qo'shildi: 02-05-17

Бугун "Зўр ТВ” телеканали студиясида халқаро пресс клубнинг "Ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар: халқ билан мулоқот” мавзуида ташкил этилган навбатдаги сессиясида Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

Журналист Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кундузи болаларни аёвсиз жазолайдиган тунда эса фоҳишахонага айлантириладиган болалар боғчаси ходимлари қандай жазога тортилганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ички ишлар вазири мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳамда улар устидан суд бўлиб, ҳукм ўқилгани ва барча айбдорлар ўзига тегишли жазосини олганини маълум қилди.

Шунингдек, вазир айни дамда мактабгача таълим муассасалар тарбияланувчиларининг ҳамда мактаб ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини, деярли ҳар куни ички ишлар идоралари масъуллари таълим даргоҳларига ташриф буюриб, хавфсизлик масалалари таъминлаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек айни дамда мактабларни марказий қўриқлаш пультларига улангани ва видеокузатув камералари асосида назоратда эканлигини ҳам қайд этди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |