Загрузка...
Главная

Самарқанд долларчилари қўлга тушди 

Ko'rildi: 644 Qo'shildi: 06-05-17

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, ушландилар.
Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р, 1984 йилда туғилган Ў.Р ва 1988 йилда туғилган Ф.Р лар ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг "Янги кийим кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг "Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қоладиган бўлди. Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғилган С.Т га "Ласетти” русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16500 АҚШ долларини 130.350.000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

1news.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |