Главная

Энди имтиҳонда 68 балл тўплаган абитуриент бемалол ўқишга киради 

Ko'rildi: 375 Qo'shildi: 06-05-17

5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига 2017/2018 йилги ўқув мавсумига қабул қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, олий таълим муассасаларига кириш учун қўшимча квоталарни Давлат тест маркази белгилайди. Демак, нуфузли ва истиқболли лойиҳаларда муҳим бўлган кадрларни етказиб берувчи олий таълим муассасаларида қабул квоталари ўзгариши мумкин.

Шунингдек, кириш имтиҳонларида 68 баллдан юқори натижани қайд этган абитуриентлар олий таълим муассасасида ўқиш имкониятини сақлаб қолади. Аниқроқ айтганда, қўшимча пул суммаси билан ҳисобланган тўлов-шартномасини тўлаш имконияти бўлган абитуриент ОТМга қабул қилинади.

Бу йилги мавсумда умумий ҳисобда 66 316 талаба (ўтган йили 57 907), шулардан 18 194 нафари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |