Загрузка...
Главная

"Ўзбекистон" канали нега мурғак болани шарманда қилди? Раҳбарият қаерга қарамоқда? 

Ko'rildi: 761 Qo'shildi: 28-05-17

Кеча соат 20:20да "Ўзбекистон" каналида ўз фарзандини сотган аёл хақида кўрсатув эфирга узатилди. Нақадар аянчли ва уятли воқеа. Бу она учун кечирилмас хато, бола учун ҳам мақтанишга арзигулик иш эмас. Кўрсатув ижодкорлари аёлнинг бу йўлга кириб келиши, унинг тарбияси ҳақидаги тафсилотларни яхши очиб бердилар. Бироқ, эътиборимизни тортган нарса шу бўлдики, кўрсатувни таъсирчанлигини ошириш мақсадида ижодкорлар онаси томонидан сотилган мурғак қизчани ҳам экранга олиб чиқдилар. Тартибга кўра қизнинг юзи беркитилмади, у хозирда истиқомат қилаётган меҳрибонлик уйи манзили аниқ ошкора айтилди. Камига қизнинг ўзи ҳам онасига қарши интервью берди.  Эфирда беғубор, ўзининг уятли ҳолатини чуқур тушунмаган гўдак ўйнаб юрипти, кадр ортида кўрсатув муаллифи боланинг ҳолатини меъёрига келтириб, томошабинлар юрагини ларзага солувчи сўзлрни ўқимоқда. Боладан кўрсатув таъсири ошириш учун шу тарзда фойдаланиш қанчалик пасткашлик. 

Ахир, у бола онаси томондан сотилганини бутун элга олиб чиқиш уят эканлигини тушунмайди. Бундан журналистларнинг фойдаланиши эса разиллик эмасми? Инсон табиатан камчилиги, айбини ошкор этишни истамайди буни иснод деб билади. Мурғак гўдак эса буни ҳали тушунмайди, лекин буни кўрсатув ижодкорлари идрок этадиган даражадаги ёшдалар-ку? 

Бола эртага улғайиб, уни онаси сотгани ва бу ТВ орқали бутун мамлакатга намойиш этилганини билиб қолса, қай аҳволга тушаркин. Кўрсатув ижодкорларини бу ишини оқлаш мумкин эмас. Қолаверса Ўзбекистон 1992 йилда бола ҳуқуқлари конвенциясига қўшилган бўлиб, унга кўра бу қип-қизил жиноят, ҳуқуқнинг ошкора поймол этилиши саналади. Биз журналистлар биламизки, миллий каналда бир кўрсатувни эфирга беришдан аввал минг чиғриқдан ўтказилади. Қизиқ, наҳот ТВ ходимлари кўрсатувнинг бу ҳуқуқий камчилигини кўздан қочирдилар. Энг ачинарлиси қизча ўзининг бу вазиятини бутун аҳоли билишини истаганмикан? 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |