Загрузка...
Главная

Ўзбекистонда тадбиркорликка тегишли 83 та ноқонуний қарор бекор қилинди 

Ko'rildi: 304 Qo'shildi: 28-05-17


Адлия вазирлигида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишлаб анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишлаб анжуман ўтказилди. Унда адлия идоралари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилувчи 83 та ноқонуний қарори бекор этилгани маълум қилинди.
 
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти ташкил этилган.
 
Институтга мурожаат қилган қарийб 1,5 мингдан ортиқ тадбиркордан 500 дан зиёдининг муаммоси ҳал этилган. 700 га яқин мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
 
Тадбиркорлар манфаатини кўзлаб судларга 8,3 миллиард сўмлик 229 даъво аризаси киритилган. Бу даъволарнинг юзга яқини тадбиркорга зиён етказган айбдор мансабдор шахсларга қаратилган бўлиб, улардан тадбиркорлар фойдасига 20,4 миллион сўм моддий ва маънавий зарар ундирилган. 
Сумбула



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |