Загрузка...
Главная

Тошкентда муз саройи қуриб битказилади 

Ko'rildi: 147 Qo'shildi: 01-06-17

Тошкентдаги Humo Arena муз комплекси қурилиши 2018 йилнинг учинчи чорагида якунига етади.

Тошкентда Humo Arena номини олган кўп тармоқли муз комплекси 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 майдаги қарорида (PDF) сўз боради.

Ҳужжатга мувофиқ, Сингапурнинг Enter Engineering компанияси муз комплексини қуриш бўйича бош пудратчи этиб белгиланди. Жанубий Кореянинг Heerim Architects & Planners компанияси эса бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади.

Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида 14 минг ўринга эга муз комплекси қурилиши февраль ойида бошланган эди. Бу ерда қишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, концерт, кўргазма ва форумлар ташкил этиш режалаштирилган.

Enter Engineering гуруҳи тури мураккабликдаги саноат ва технологик объектларни қуришга ихтисослашган бўлиб, Россиянинг «Газпромбанк"и унинг акциядорларидан ҳисобланади, дейилади компания сайтида.

gazeta.uz




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |