Главная

Ақлли телефонларнинг ақлсиз хунарлари 

Ko'rildi: 123 Qo'shildi: 01-06-17

Ақли заифлик вируси хар бир хонадонда бор

Ақлан заифлик вирусини юқтирувчи мослама деярли ҳар бир хонадонда бор. Унинг оқибатлари европа АҚШ давлатларида бўй кўрсата бошлаганига анча бўлди. Дўкондан фалон сўмга уни сотиб олиб оила аъзоларимиз ва айниқса болаларимизни захарлаяпмиз. Гап нима хақида кетаётганини англагандирсиз ақлли телефонлар, телевизор, планшет ва бошқа рақамли техника воситалари уйимиздаги душманлардир. Мутахассислар Европада 2007 йилдан буён болаларда диққатни жамлаш, хотиранинг сусайиши, ўз-ўзини бошқаришнинг сустлиги ва ўта тушкунлик аломатлари кучайиб бораётганини пайқадилар. Бундай ўзгаришлар болаларда айнан техника  воситалари оқибатида рўй бераётганини қайд этдилар. Мутахассислар бу ўзгариш худди бош мияда кучли жароҳат мия чайқалиши рўй берганидек таъсир этиб жумладан ақли заифлик каби асорат қолдиради деб хулоса қилдилар.

Дахшатли рақамлар

Статистикага кўра европалик 7 ёшли бола умрининг бир йилидан кўпроғини, 18 ёшли ўспирин эса 4 йилдан зиёдроғини  телевизор қаршисида ўтказади. 

Энди билдим, каллани ишлатиш керак...

Бола миясини умуман олганда катталар ҳам ақлини ривожлантириб машқ қилдириб бориши керак. "Бола мияси ташқи мухитдан кўпроқ ахборот олиши ва тахлил қилиши одамлар билан мулоқотда бўлиши керак. Телефонга мўлтираб қолган кўзларда эса дунё худди телефондек шаклга киради.”- дейди Буюк Британиялик профессор, психолог Т. Бирон. Бола мияси ривожланини учун вертуал хаёт эмас, жонли табиат физик хаёт зарур. Болаларимизнинг, ёмғирда бўкиб сайр қилишни, кўча чангитиб тўп тепишни зерикарли деб билишлари уларнинг замонавий эканликларидан эмас хаётдан узилиб қолаётганликларидан далолатдир. 

 Болаларига раво кўрмаган эди

Айфон, Айпадларнинг отаси Стив Жобс ўз фарзандларига бу мосламалардан фойдаланишни чеклаган. У фарзандларига кўпроқ китоб билан ошно бўлишни, илмий суҳбатлар қуришни тавсия этарди. Яна бир янги техника қироли, 3D Robotics асосчиси Крис Андерсон эса  фарзандлари ётоқхонасида умуман техника воситалари бўлишини таъқиқлаган ва ўз интервьюларида шундай деганди - "Ўзим техника касалига мубтало бўлдим ва ундан аранг қутилдим. Фарзандларим ҳам буни бошдан кечиришларини истамайман”

Боғча ёшидаги болалар ҳам хозирда айфон билан бемалол тиллаша оладилар аммо Blogger,  Twitter асосчиларининг фарзандлари бир суткада атиги ярим соат қўлларига айпадни олишлари мумкин экан. OutCast Agency директори эса фарзандларига умуман ақлли телефон ва планшетларни таъқиқлган. 

Бутун дунёга машҳур бўлган уй вазифаси

Ўқитувчилар ҳам бора-бора ўқувчилар билан интернет орқали мулоқатга киришиши авж олган бир даврда Италиялик мактаб ўқитувчиси ўқувчиларига ёзги таътил учун қуйидаги уй вазифасини тавсия қилди ва бир кунда бутун жаҳонга машҳур бўлди.

  Таътил учун мўлжалланган уй вазифаси 

  1. Тонгда соҳилда сайр қилинг. Соҳилда сайр қилиб, сувда аксланаётган қуёш нурларини томоша қилатуриб айни дамда сизни нима завқлантираётгани хақида ўй суринг.
  2. Луғавий захирангизга янги қўшилган сўзларни ёдга олинг. Уларни ёдга олиб бирма-бир такрорланг. Сиз бу ҳақида фикр юрита бошлаганингиз сари ўзингизни эркин ҳис қила бошлайсиз.
  3. Мутолаа қилинг! Мажбурликдан эмас, балки саргузашт ва орзулар қидириб китобга мурожаат этинг. Мутолаа худди парвозга ўҳшайди. Парвоз эса нақадар завқли.
  4. Бўшлиқдан узоқлашинг. Таасурот ва илҳом ахтаринг. Ақлли инсонлар билан кўпроқ суҳбатлашинг.
  5. Кундалик тутинг ва кунлик таасурот ва кечинмаларни қоралаб боринг.
  6. Ёз бу - рақс. Рақсга тушинг, албатта кайфиятингиз кўтарилади.
  7. Бир маротаба бўлса ҳам қуёшни қарши олинг. Қуёшнинг аста бош кўтаришини тамоша қилатуриб, кўзларингизни юминг ва шукр қилинг.
  8. Спорт билан шуғулланинг.
  9. Агар сизга кимдир ёқиб қолса буни унга изҳор қилинг. Агар натижа яхши бўлмаса 8- кўрсатмага амал қилинг.
  10. Худди қуёшдек бахтиёр ва денгиздек эркин бўлинг.
  11. Ҳеч қачон жанжаллашманг, илтимос. Мехрибон ва мулойим бўлинг.
  12. Мазмунли кинолар томоша қилинг.
  13. Ёз бу мўжиза. Эрта тонг билан келажак учун режалар тузинг ва уни амалга ошириш учун ўзингиздан нима талаб этилиши хақида ўйланг. Ҳамда орзуларни амалга ошириш йўлида ҳеч қачон ортга чекинманг.
  14. Яхши инсон бўлинг.

Ёз бошланди ҳисоб, фарзандимиз ёзни табиат билан ўтказдими ёки телефон билан? Бу ҳақида яна  бир бор ўйлаб кўриб вазиятни ўзгартириш учун эса хали кеч эмас. Танлов эса ўз қўлимизда.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |