Главная

Рустам Азимов ҳукуматдан кетди 

Ko'rildi: 365 Qo'shildi: 06-06-17

Рустам Азимов Бош вазир ўринбосари лавозимидан бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан озод этилди. Бу ҳақда UZ24 манбаси хабар берди.+

Янги Бош вазир ўринбосари этиб собиқ молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланди.

Рустам Азимов 2000-2002 йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, 2003-2005 йилларда Иқтисодиёт вазири, 2005-2016 йилларда Молия вазири лавозимларида фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 14 декабрдаги фармонига мувофиқ, Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозимига тасдиқланганди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |