Загрузка...
Главная

Тошкентда метро эшиклари ёш қизнинг бошини қисиб қолди 

Ko'rildi: 291 Qo'shildi: 24-06-17

Эшиклар ёпила бошлаган, шу вақт бир қиз шошиб келиб, ўзини вагон ичига урган.

Воқеа кеча, 23 июнь куни Тошкент метрополитени бекатларининг бирида юз берган. Бу ҳақда сайтимизга кўнгилсиз воқеа гувоҳларидан бири хабар берди.
 
Айтилишича, воқеа Амир Темур бекатида содир бўлган. Эшиклар ёпилиши ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг эшиклар ёпила бошлаган, шу вақт бир қиз шошиб келиб, ўзини вагон ичига урган. Қизнинг бош қисми эшиклар орасида қолган. Эшиклар тез фурсатда қайта очилган ва қизга ҳеч қандай зиён етмаган.
 
Чамаси 18-19 ёшлар атрофида бўлган кап-катта қизнинг ўзини ёш болалардек тутиши кўпчиликнинг эътиборини тортган.
 
Хабар берувчи, бу ҳолатни оммага эълон қилиш ҳожати ҳам йўқдек кўринганини айтди. Лекин, шошма-шошарлик орқасидан баъзи инсонларнинг майиб-мажруҳ бўлиб қолишлари, баъзи ҳолларда эҳтиётсизлик ўлимгача олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.
 
Фуқаролардан ўзини ва яқинларининг тинчлики ва хотиржамлиги учун ҳамиша эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз!
Мусулмонбек Иброҳимов



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |