Загрузка...
Главная

Қозоғистонда ИШИД байроғи остида суратга тушганлар 15 йилга қамалди 

Ko'rildi: 257 Qo'shildi: 24-06-17

Ғарбий Қозоғистон вилояти махсус туманлараро жиноят суди 21 июнь куни Жангала тумани Жангала қишлоғида истиқомат қилувчи 8 нафар кишини 5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Суд материалларига кўра, 25 ёшдан 33 ёшгача бўлган судланувчилар ёш болалар билан араб тилида "Аллоҳдан бошқа иллоҳ йўқ” деб ёзилган қора байроқ остида суратга тушишган ва туман ички ишлар бўлимига ҳужум қилишни режалаштиришган.

Жиноий ишда далилий ашё бўлмиш бу сурат Ғарбий Қозоғистон вилоят махсус туманлараро жиноий судининг судьяси Бахит Ермаханов томонидан журналистларга кўрсатилди, аммо бу сурат ва видеоёзувларнинг намойиш қилиниши тақиқланди.

Суд томонидан тарқатилган матбуот хабарида таъкидланишича, «2016 йилнинг 5 июнида Актобеда содир этилган террор ҳодисаларида Габдешев (судланганлардан бири)нинг таъсири борлигини кўрсатди». Маълум бўлишича у террорни режалаштирган ва ўз режаси билан жамоанинг бошқа аъзолари билан ўртоқлашган. Тергов материалларига кўра, гуруҳ аъзолари машиналарда қишлоқ атрофига чиқиб, қора байроқни хилпиратишган ва суратга тушган ҳамда «Аллоҳу Акбар!», деб бақиришган. «Шу тариқа улар ИШИД террор ташкилотининг ғояларини ва қуролли жиҳодни қўллаб-қувватлашган», — дейилади суд ҳукмида.

Судлаганлар ўзларига чиқарилган ҳукмни инкор қилмоқда. Уларнинг адвокатлари ва қариндошлари ҳукм устидан юқори суд идораларига шикоят қилишларини айтишмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |