Загрузка...
Главная

Пойтахтдаги ресторанда рўза кунида “кўз кўриб, қулоқ эшитмаган” битирув кечаси нишонланди 

Ko'rildi: 685 Qo'shildi: 24-06-17


23 июнь куни пойтахтдаги "Версаль” ресторанида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган битирув кечаси ўтказилди. Бу мактаб ўқувчилари ёки коллеж битирувчиларининг хайрлашув оқшоми деб ўйласангиз, адашасиз. Бу тадбир пойтахтда фаолият юритадиган ўқув марказларидан бири битирувчилари шарафига ўтказилди. 

Байрамнинг болаларга бағишланган қисми соат 15:00 дан 19:00 гача, ота-оналар учун бағишланган қисми эса 19:00 дан 23:00 гача давом этган. Бу ҳақда "Sayyod.com” хабар бермоқда.


Мактабгача таълим муассасаси раҳбариятининг талабига кўра, оналар ва болалар бир хил либосда кийинган бўлишлари ва ҳамма лимузинда келишлари белгилаб қўйилган. Битирув оқшомига лимузинда келиш эса болаларнинг ота-онаси учун 350 минг сўмга тушган. Бундан ташқари, барча болалар олий таълим муассасасининг магистратура талабалари киядиган бош кийимда бўлган.

Ресторан олдига келиб тўхтаган лимузиндан бир қиз ва бир ўғил бола жуфтлик тарзида тушиб келган. Сўнг улар ўз исмлари ёзилган кексни ейишган. Бир сўз билан айтганда, ҳали ҳеч ким бу қадар дабдаба билан ўтказилган боғча болаларининг битирув кечасини кўрган эмас.

Муқаддас рамазон ойида ҳали ҳаётнинг паст-баландини танимаган ёш болаларни бу қадар талтайтириш, исрофгарчилигу, дабдабага ўргатиш тўғримикан? Наҳотки, ўқув маркази раҳбарияти шулар ҳақида ўйлаб кўрмади?




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |