Загрузка...
Главная

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини 7-8 июль кунлари амалга оширади 

Ko'rildi: 891 Qo'shildi: 06-07-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари куни Наманган вилоятида бўлади.

Президент ташрифи давомида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Тўрақўрғондаги Исҳоқхон тўра ИбратЧортоқдаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуаларигаМингбулоқ нефть конига,  Учқўрғондаги  томат пастаси экспортига ихтисослашган  "Идеал томато” заводига, Тўрақўрғондаги йирик гилос плантациясига бориши кутилмоқда.

Шунингдек давлатимиз раҳбари Халқ қабулхонаси, қисқа вақт ичида Наманган шаҳрининг қоқ марказида бунёд этилган муҳташам бинода иш бошлаган "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими фаолияти билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Фарғона вилоятларига ташрифлар уюштирди, у ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда. 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |