Главная

Мирзиёев 400 миллиард сўмлик лойиҳа билан танишди. Наманганнинг Уйчи, Ҳамроҳ, Қўқон, Марғилон ва Ғалаба кўчалари тубдан янги қурилади 

Ko'rildi: 619 Qo'shildi: 08-07-17


Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳрининг Уйчи кўчасида қурилаётган кўп қаватли турар жой бинолари ва инфратузилма объектлари, Ҳамроҳ, Қўқон, Марғилон ҳамда Ғалаба кўчаларида қурилиш режалари билан танишиш ҳамда кам таъминланган оилалар учун кўп қаватли арзон турар уйлар тақдимоти билан танишди.

Айни пайтда Уйчи кўчаси қизғин қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 437 хонадонга мўлжалланган 15 та кўп қаватли уйлар қурилиб, бу мақсадларга 90,0 млрд.сўмдан зиёд маблағлар сарф этилмоқда.

Инвестиция дастурига асосан 2018 йилда шу кўчанинг ўзида мусиқа мактаби, оилавий поликлиника ва иккита макабгача таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари  Ҳамроҳ, Қўқон  ҳамда Марғилон кўчаларида 2017-2019 йиллар давомида 875 хонадонга мўлжалланган 31 та янги кўп қаватли уйларни қуришга 285,0 млрд.сўмлик маблағларни сарф этилади.

Ушбу ишларни ўз муддатида, сифатли амалга ошириш юзасидан юртбошимиз мутасадди раҳбарларга қатъий топшириқлар берди. Бу эса аҳоли турмуш тарзи фаровонлашувининг асосий омилидир.

Санжарбек Ҳамидов,

Анвар Икрамов



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |