Загрузка...
Главная

GM Uzbekistan раддия берди: янги русумдаги автомобиллар мустақиллик байрамига тақдим этилмайди 

Ko'rildi: 191 Qo'shildi: 20-07-17


Кеча, 19 июль куни GM Uzbekistan АЖ мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этиши тўғрисидахабар берган эдик. GM Uzbekistan АЖ бу ҳақдаги хабарларни рад этибчиқди, деб ёзмоқда Кун нашри. Куни кеча GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобилларни тақдим этиш режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди. Бироқ, ЎзА’даги суҳбатнинг бу жойи орадан бир кун ўтиб олиб ташланган.

GM Uzbekistan хабарида айтилишича, мустақилликнинг 26 йиллик байрамига янги русумдаги автомобиллар тақдим этилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва жорий йилнинг 5 июль куни босма ҳамда электрон ОАВ ходимлари учун ташкил этилган матбуот-тури давомида тақдим этилган маълумотнинг бузиб талқин қилиниши экан.

uza.uz веб сайтидан олинган скриншот

"Кўрсатилган тадбир давомида компания раҳбарияти томонидан модель қаторини янгилаш доирасида янги автомобиль моделларини ўзлаштириш масаласи ўрганилаётгани маълум қилинганди. Шу билан бирга, бундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ муддатларга маркетинг ўрганишлари, техник-иқтисодий асосларнинг ишлаб чиқилиши ва кўрсатилган тартибда бошқа параметрларни мувофиқлаштириш якунланганидан сўнг аниқлик киритилиши таъкидлаб ўтилди.

ОАВ вакиллари билан очиқ ва конструктив мулоқотга тайёр эканимиз ҳақида яна бир бор маълум қиламиз, шу билан бирга, журналистик этика меъёрларига амал қилиш ва янгиликлар ҳамда таҳлилий материалларни тайёрлашда расмий ҳамда объектив маълумотдан фойдаланишни сўраймиз. Фикримизча, бундай ёндашув бизнинг соҳада рўй бераётган жараёнларни ёритишда бузиб талқин этилган маълумотлар тарқалишининг олдини олиш имконини беради.

Исталган масалалар пайдо бўлса ёки керакли маълумотни олиш учун бизга тўғридан-тўғри мурожаат этишингизни сўраймиз”, — дейилади GM Uzbekistan хабарида.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |