Загрузка...
Главная

11 йиллик таълимми ёки коллеж? 

Ko'rildi: 82 Qo'shildi: 24-07-17


Фарзандингиз ўқишини мактабда давом эттиришини истайсизми? Бу йил 9-синфни битираётган ўқувчиларнинг  ота-оналари умумтаълим мактабларида ўтказилаётган  йиғилишларда тарқатилаётган шундай сўровномаларга ўз хоҳишига кўра жавоб беришди.

Хўш, уларнинг фарзандлари учун таълимни давом эттиришда қайси бир усул фойдали?
Айни кунларда сўровнома натижалари умумлаштирилмоқда. Битирувчилар ота-оналарининг кўпчилиги фарзанди мактабда ўқишини давом эттириш истагини билдирган. Умумтаълим мактабларида битирувчиларнинг ота-оналари билан ўтказилаётган йиғилишларда фарзандини мактабда қолдиришни истовчилар кўп, аммо шунга яраша саволлар ҳам бор.
Бу борада ота-оналарнинг фикрлари билан қизиқдик.
Малика Турсунова, Самарқанд шаҳри: – Фарзандим ҳужжатларини тиббиёт коллежига топширганди. Мактабдаги йиғилишларда иштирок этдим. Унинг ўз таълим даргоҳида ўқишни давом эттириши мумкинлиги ҳақида эшитгач, қизим билан суҳбатлашдим. Оилавий муҳокама қилдик. Аммо у ҳамшира бўлишни истайди. Тиббиёт коллежига кириш тест синовлари асосида бўлади. Тестга тайёргарлик кўраяпти, лекин синовдан ўтолмай қолса-чи?
Илк сўровларда бу коллежга киролмаса, бошқасини ёзиш керак эди. Қизим эса тиббиёт коллежига кириш имтиҳонларидан ўтолмаса, ўқишини бошқа коллежда эмас, мактабда давом эттириб, билимларини янада мустаҳкамлашини айтди.
Сўровномада худди шундай фикрларни билдирдик.
Бахтиёр Зуҳриддинов, Паст Дарғом тумани: – Ўғлим таҳсил оладиган мактаб уйимизга жуда яқин. Тўғри, ўғил бола касб-ҳунар эгаллаши жуда яхши. Аммо маҳалладошларимнинг фарзандлари ушбу коллежда бирор нимани ўрганди, деб эшитмадим. Бошқа коллежга берай десам, масофа олислик қилади. Шунинг учун мактабда таълим давом этиши мумкинлигини эшитиб, жуда хурсанд бўлдим.
Ўғлимга бу ҳақда айтгандим, аввалига унамади. Мактабда ўқишни давом эттириш  унга ҳар томонлама фойдали бўлишини тушунтиргандим, рози бўлди.
Барно Салимова, Тойлоқ тумани: – Икки нафар фарзандим ҳам коллежда таҳсил олишди. Бири спортчи, бири тикувчи бўлиб ишлаяпти. Шу йил яна бир қизим мактабни тугатди. Уни ҳам коллежда ўқитамиз. Ўзи шуни истайди.
Шаҳноза РаҲимова, Самарқанд тумани: – Фарзандларимиз таълимни мактабда давом эттиришлари жуда қулай. Тўғриси, қизлар коллежда ўқий бошлагач, уларни гўё улғайиб қолишди, деган фикрда турмушга узатиб юборадиган ота-оналар жуда кўпайиб қолди. Ҳатто баъзи коллежларда учинчи курсда таҳсил оладиган қизлар орасида турмуш қурмаганлари кам учрайди. Бу ҳолат бошқа қизларга таъсир қилади. Ваҳоланки, улар ҳали мажбурий таълимни тугатгани йўқ. Агар шундай имконият яратилса, қизим албатта, мактабда таҳсил олади.

Г.КОМИЛОВА.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |