Загрузка...
Главная

Швейцарияда бир эркак кўчада дуч келган инсонни арралаб ташлади 

Ko'rildi: 163 Qo'shildi: 24-07-17

Полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўради.

Бугун, 24 июль куни Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳрида номаълум эркак моторли арра ёрдамида беш кишига жароҳат етказди. Улардан икки нафарининг жароҳати анча жиддий ҳисобланмоқда.
 
Маълум бўлишича, эркак шаҳар кўчасида дуч келган  инсонга ҳужум уюштириб, ҳодиса жойидан яширинишга улгурган.
 
"Биз қочишга уринган жиноятчини излаш ишларини бошладик. Шаҳар ҳозирда полиция ходимлари томонидан ўраб олинган”, дейди Шаффхаузен шаҳри вакилларидан бири.
 
Полиция ҳозирча ҳужум ҳақиқатан ҳам моторли арра ёрдамида уюштирилганини тасдиқламади. Шунингдек, полиция шаҳар фуқароларидан мудҳиш ҳодиса содир бўлган жойга яқинлашмасликни сўраган.
Акмал Эшонхонов



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |