Загрузка...
Главная

Хитойлик 59 ёшли аёл кредит қарзини тўламаслик учун пластик операция қилдирди 

Ko'rildi: 239 Qo'shildi: 29-07-17



Полициячиларнинг таъкидлашича, аёл эски суратидаги аксига мутлақо ўхшамайди, пластик операциядан кейин Чжу Нацзюаннинг ташқи кўриниши 30-40 ёшли аёлни эслатади.

Хитойнинг Хубэй провинциясида яшовчи аёл катта миқдордаги кредитни тўламаслик учун пластик операция қилдирди. Аёлнинг кредит миқдори 25 миллион юань, яъни тахминан 3,7 миллион доллар бўлган.

59 ёшли Чжу Нацзюань банк кредитини тўлашдан қочиб, пластик операция қилдирди ва номаълум жойга беркинишга муваффақ бўлди.

Аёл Шэньчжень шаҳрида бегона аёлнинг ҳужжати билан поездга чипта сотиб олаётган вақтида қўлга олинди. Полиция аёлни қўлга олганида, уни танимай қолишганини таъкидлаганлар. Полициячилар аёл суратдаги аксига мутлақо ўхшамаслигини, Чжу Нацзюань 30-40 ёшли ёш аёлларга ўхшаб қолганини айтишган.

Хабарларга кўра, сўнгги вақтларда Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида кредитларни ўз вақтида қоплашдан қочиш ҳолатлар тез-тез учраб турибди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида қарзларни тўлаш мажбуриятидан қочган 186 киши қўлга олинган.

Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |