Загрузка...
Главная

IPHONE 7 ОЛИБ БЕРИШНИ СЎРАБ, ЙИҒЛАГАН ҚИЗ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА МАСХАРА БЎЛДИ (ВИДЕО) 

Ko'rildi: 958 Qo'shildi: 24-08-17


Севган йигитидан iPhone 7 олиб беришни сўраб, йиғлаган Анастасия исмли қизнинг қилиғи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилиниб, фойдаланувчиларнинг кулгисига сабаб бўлди, деб хабар бердиLenta.ru нашри.

Видеода Анастасия исмли қизнинг машина ичида севган йигитидан "олмали” смартфон олиб беришни сўраб йиғлагани акс этган. У йигитидан ҳозирнинг ўзидаёқ iPhone 7 олиб беришни талаб қилмоқда. "Мен ҳаммага iPhone 7 олиб беришингни айтганман. Сен эса уни ҳалигача совға қилганинг йўқ”, деб йиғлади қиз.

Йигит ундан бироз кутишни, пули йўқлигини айтганда, Анастасия "iPhone 7 олиб беришга ваъда берганингги беш ой бўлди, аммо ҳалигача олиб бермадинг, ҳозироқ олиб бер”, деб кўз ёши тўккан.

Қиз ўзининг мазкур ҳаракатлари билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кулгисига қолди. Фойдаланувчилар қизни инжиқлик қилаётган ёш болага ўхшатишди. Видероликни ярим миллион фойдаланувчи томоша қилди.





Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |