Загрузка...
Главная

Тезкор хабар: валюта харидлари бошланди! 

Ko'rildi: 551 Qo'shildi: 05-09-17


Илк мижоз "Asia Alliance Bank” банкида қабул қилинди.

Хорижий валюталарнинг эркин олди-сотдисига рухсат берилгач, бугун, 5 сентябрдан бошлаб тижорат банкларида савдолар бошланди. Бу ҳақда "ziyouz.com” сайти раҳбари Давронбек Тожиалиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида хабар берди.


 
Давронбек "Хайр қора бозор — салом банк! Илк сотув амалга ошди. Ҳеч қандай паспорт, ном ёзилган регистрацияларсиз”, дея изоҳ қолдирган.
 
Бундан ташқари, Давронбек Тожиалиев банкларда 1 АҚШ долларининг 8000 сўмдан, қора бозорда эса баҳоси 7500 сўм эканини айтиб ўтган.
 
"Asia Alliance Bank” банкига ташриф буюргани ва у ерда ҳозирча навбат йўқ эканлигини таъкидлаган.
 
Қувонарлиси, Давронбек банкнинг бугунги илк мижози эканини ва банк ходимлари атрофини ўраб олиб, "илк клиент” дея табриклашганини айтган.
 
Тижорат банкларида 15 миллион эквивалентгача (1875$) шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди. 8150 сўмдан доллар сотиб олинган хорижий валюта пластик карта очилган ҳолда ушбу картага тушириб берилиши маълум қилинган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 сентябрь куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |