Загрузка...
Главная

Namangan shaxridagi kuzatuv kameralari 15-Sentyabrdan ishga tushishi xaqida 

Ko'rildi: 633 Qo'shildi: 10-09-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7-8 июль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳри худудида "хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш ҳақидаги топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 июлдаги ПҚ–3127-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 28 ноябрдаги 395-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, вилоятда йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларининг самарадорлигини, бунда замонавий интерактив хизматларни жорий этиш ҳамда транспорт воситалари эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармасининг 2017 йил 27 июлдаги 131-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

[ izohlar (0) ]

1. Вилоят ички ишлар бошкармасининг "Наманган шаҳрида "хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш тўғрисида” 2017 йил 27 июлдаги 131-сонли таклифи маъқуллансин.

[ izohlar (0) ]

2. Наманган шаҳрида 2017 йил 15 сентябрдан бошлаб, шаҳар ҳудудидаги чорраҳаларга ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича доимий чоралар қўллашнинг "Маъмурий амалиёт” электрон тизими жорий этилсин.

[ izohlar (0) ]

3. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиб олиш, чоп этиш ва етказиб бериш, шунингдек етказиб берилганлиги тўғрисидаги ахборотлар алмашинувини таъминлаш бўйича вилоят ички ишлар бошқармасига хизматлар кўрсатиш "Ўзбекистон почтаси” АЖ вилоят филиали томонидан шартнома асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

[ izohlar (0) ]

4. "Ўзбекистон почтаси” АЖ вилоят филиали (И.Тохтабаев)га:

электрон тарзда келиб тушган фото ва видеофиксациянинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари билан қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун жарималар солиш тўғрисидаги қарорларни транспорт воситалари эгаларининг яшаш жойига етказиб бериш;

йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари бўйича жарималар солиш тўғрисидаги қарорларнинг етказиб берилганлиги тўғрисидаги ахборотларни вилоят ички ишлар бошқармасига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

[ izohlar (0) ]

5. Вилоят ички ишлар бошқармаси (А.Тошпўлатов) ва Мажбурий ижро бюроси (Ш.Қосимов)ларга:

фото ва видеофиксациянинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари билан қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун белгиланган жарималар солиш тўғрисидаги қарорларни ўз муддатида тўламаган шахслардан белгиланган тартибда мажбурий ундириш чораларини кўрсинлар.

[ izohlar (0) ]

6. "Наманган электр тармоқлари корхонаси” АЖ (Ж.Ризаев) Наманган шаҳри чоррахаларида ташкил этилаётган фото ва видеофиксациянинг махсус автоматлаштирилган техник воситаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминласин.

[ izohlar (0) ]

7. "Ўзбектелеком” АК Наманган вилояти филиали (Ш.Тоштемиров) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят бошқармаси (Ю.Ишанов) билан биргаликда Наманган шаҳар чорраҳаларида ўрнатилаётган кузатув ҳамда қайд этиш камераларини ўрнатилиши ҳамда уларни ягона маълумотлар базасига уланишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.

[ izohlar (0) ]

8. "Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими (Д.Мамаджанов) Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ (Ф.Турдиев) ва Наманган шаҳар ҳокимлиги (Ш.Абдуразақов) билан биргаликда Наманган шаҳрида йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш ҳамда чорраҳаларга ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилишини акс эттирувчи сифатли ва тушунарли мазмундаги баннер, панно ва плакатларни етарли миқдорда тайёрлаш ва барчага кўринарли жойларга ўрнатилишини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

[ izohlar (0) ]

9. "Наманганавтойўл” ХЙФТ (А.Изатиллаев), Наманган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Махсус эксплуатацион монтаж бўлинмаси (А.Рахимов)га:

Наманган шаҳри ҳудудидаги автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган "фото ва видео қайд этиш” (5.41) йўл белгиларини ўрнатиш;

йўлнинг ётиқ чизиқларини амалдаги тартибда сифатли белгилашни таъминлаш вазифалари топширилсин.

[ izohlar (0) ]

10. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси (З.Мансуров), Наманган вилоят телерадиокомпанияси (М.Мақсудов), "Наманган ҳақиқати” (М.Парпиев), "Наманганская правда” (В.Бичурин) газеталари таҳририятлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларига:

қарор мазмун-моҳиятини кенг аҳолига сифатли ва самарали тушунтириш ишларини олиб бориш;

шаҳар ҳудудидаги чорраҳаларга ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича доимий чоралар кўришнинг "Маъмурий амалиёт” электрон тизими амалга ошириш тартиб-тамойиллари тарғиботи бўйича туркум теле, радиокўрсатувлар ташкил қилиш, ахборот материаллари эълон қилиш;

қабул қилинган қарор моҳияти ва аҳамияти юзасидан мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий видеороликлар, мунозара, баҳслар ва махсус телекўрсатувлар намойиш этиб бориш тавсия этилсин.

[ izohlar (0) ]

11. Ушбу қарор "Наманган ҳақиқати” ва "Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

[ izohlar (0) ]

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш вилоят хокимининг ўринбосари Р.Сулаймонов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатовлар зиммасига юклансин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |