Загрузка...
Главная

Алишер Усмонов “Мегафон”даги “Telia” улушининг бир қисмини сотиб олди 

Ko'rildi: 447 Qo'shildi: 03-10-17


USM Holdings 400 миллион АҚШ доллари миқдоридаги акцияларни сотиб олди.

Аввалроқ, Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси Швециянинг "Telia” компанияси билан Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи Coscom (Ucell савдо маркаси остида) компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарберган эдик.
 
Ушбу музокараларда Россия бозоридаги "Мегафон” акциялари ҳам назарада тутилганини 2 октябрда ўтказилган савдолардан кўриш мумкин.
 
"Telia” телекоммуникация ҳолдинги "Мегафон”даги 5,65 фоиз (35 миллион дона) акциясини сотувга қўйди. "Telia”нинг умумий улуши 25,17 фоизни ташкил этган эди. Бироқ акциялар Алишер Усмонов ҳолдинги томонидан сотиб олингач "Telia” улуши 19,5 фоизни ташкил этди.
 
"Мегафон” компанияси акцияларининг бир донаси Лондон биржасида 11,22 АҚШ доллаоини ташкил этган.
 
"Мегафон” компанияси Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори бўлиб, "Telia”нинг "Мегафон”даги акцияларининг 6 фоизга яқинини сотиб олган.
Зоҳиршоҳ Жўраев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |