Загрузка...
Главная

Қиёмат куни 2058 йилга кўчирилибди… 

Ko'rildi: 395 Qo'shildi: 22-10-17


Дунё астрономлари, айниқса, Америка қитъаси олимлари кўп бора худодан устун келишга уринишган ва уринишмоқда. Уларнинг сўнгги «башорат»и 2017 йил 13 октябрда қиёмат куни содир бўлиши билан боғлиқ эди. Аммо бандаларнинг худога айтгани бор экан. Яратган уларни яна уялтирди. 13 октябр куни ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса юз бермади. «Йиқилган курашга тўймас» деганларидек, астроном олимлар яна башорат қилишда давом этишяпти. Нимаймиш, энди қиёмат қойим 2058 йили содир бўлармиш. Ҳозир Ер сайёраси томон Круитни астероиди жуда секинлик билан яқинлашиб келаётганмиш. 2058 йили Ерга қулаб тушармиш. Агар океанга тушса, дунёни сув босармиш. Ернинг устки қатламига қуласа, кўз кўриб қулоқ эшитмаган миқдорда чанг юқорига кўтарилиб, Қуёш юзини бир неча ҳафта тўсиб қўярмиш. Оламни зулмат қоплармиш ва барча тирик жонзотлар қирилиб кетармиш…

Дунё аҳли қаттиқ ишонади. Қиёмат қачон содир бўлишини фақат худо билади. Шундай экан, бу астроном олимлар, асосан, Америка олимлари бекорга қоғоз сарфлаб, бўлар-бўлмас нарсаларни ёзиб нима қилишаркин?!.

pravda. ru




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |