Загрузка...
Главная

Гулнора Каримова яқин кунларда судда иштирок этиши мумкин 

Ko'rildi: 776 Qo'shildi: 30-10-17


Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилинган.

Яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова жиноят иши бўйича Тошкент шаҳрида суд эшитувларибошланади.
 
Швейцариялик терговчилар келаси ҳафта Гулнора Каримова билан юзма-юз кўришиш ва у билан боғлиқ коррупция ва катта миқдорда пул ўзлаштириш билан боғлиқ ишни кўриб чиқиш учун Ўзбекистонга келишлари режалаштирилган эди. Аммо сўнгги хабарларга қараганда, ташриф номаълум вақтга қолдирилган.
 
Ўзбекистон томонидан хабар берилишича, яқин кунлар ичида Тошкентда Гулнора Каримова ишига оид суд эшитуви ўтказилади ва шу сабаб швейцариялик терговчилар у билан кўриша олмайдилар.
 
Ҳозирча бу ҳақда бошқа маълумотлар келтирилмаган. Қайси судда эшитув ўтказилиши ва Гулнора Каримова қаерда эканлиги номаълум.
 
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.
 
Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дурдона Расулова 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |