Загрузка...
Главная

AQSH elchixonasi GREEN CARD bilan bog'liq xech qanday o'zgarish yo'q! xavotir omasela bo'ladi 

Ko'rildi: 396 Qo'shildi: 03-11-17


АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОАВ ларнинг "Грин кард” лотереяси билан боғлиқ президент Трампнинг баёноти ортидан сўровига жавобан, бу масалада ҳеч қандай ўзгариш йўқлигини маълум қилди.

29 яшар ўзбек Нью-Йоркда содир этган теракт ортидан президент Трамп Конгрессдан "Грин кард" лотереясини тугатишни сўрашини билдирди. Бу лотереяни тўхтатиш талаби билан Конгрессга тақдим қилинган тўртинчи лойиҳадир ва америкалик экспертлар бу гал дастурнинг тугатилиши, қисқартирилиши ёки ўзгартирилиши эҳтимоли катталигини айтмоқдалар.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОАВ ларга йўллаган жавоб хатида "Шу кунларда Конгресс томонидан қабул қилинган Diversity Visa дастури (Грин кард лотереяси – таҳр.) бўйича ҳеч қандай ўзгариш йўқ”, дейилган.

Элчилик хавфсизлик масаласи устувор эканлигига урғу берар экан, бундай деб ёзган.

"Миллий хавфсизлик виза сўрови битилган мурожаатларни кўриб чиқишда бизнинг асосий устивор масаламиздир. АҚШга боришни истаган ҳар бир потенциал саёҳатчи, шу жумладан Diversity Visa дастури (Грин кард лотереяси – таҳр.) бўйича ариза топширганларкенг кўламли хавфсизлик текширувидан ўтказилади”.

Элчихонанинг билдиришича, 2013 йилдан буён барча виза олувчилар АҚШга боришга ҳақли эканликларига ишонч ҳосил қилиш учун ариза топширган вақтда ҳам, визани олганидан кейин ҳам текширувда бўлади.

Элчихона саёҳат ва иммиграцияни АҚШ фуқаролари ҳимоясини таъминлаган ҳолда уюштириш учунтекширув жараёнини такомиллаштириш механизмларини топиш мақсадида ҳамкор агентликлар билан доимий иш олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Сиз руйхаттан утган булсангиз хавотирга урин йок агар руйхатдан утмаган булсангиз биз сизга ишончли руйхатдан утишга ёрдам берамиз манзилимиз Наманган шахри Чорсу мехмонхонаси нарги бети NamCity.Uz интернет кафеси ичида телефонлар +998912933030
машенникларга алданиб колманг.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |