Загрузка...
Главная

Машариповнинг суди хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган вазиятда ўтади 

Ko'rildi: 1257 Qo'shildi: 12-12-17

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси қилинган мудҳиш ҳужумни амалга оширганликда айбланаётган Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга нисбатан биринчи суд жараёни 11 декабрь куни Истанбулнинг Силиври қамоқхонасида хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган бир вазиятда ўтказилиши хабар қилинди.

Турк прокурорлари Абдулқодир Машариповга 40та умрбод қамоқ жазоси берилишини, шунингдек, қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрамоқда.

У 39 одамни ўлдирганлик, Конституцивий тузимга тажовуз қилиш, террорчилик фаолияти, кўплаб қотилликлар ва қотиликка уринишлар ҳамда ноқонуний қуролларга эгалик қилишда айбланмоқда.

Абдулқодир Машарипов Reina тунги клубидаги ҳужумга алоқадорликда айбланиб қўлга олинган 57 одамдан бири. Айблов билдирилганлар орасида унинг турмуш ўртоғи Зарина Нуруллаева ҳам бор. 11 декабрда бошланадиган судда 57 одамнинг барчаси қора курсида ўтириши, Зарина Нуруллаевага ҳам эрига сўралган жазо берилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Абдулқодир Машарипов 16 январь куни Истанбулда 17 кунлик полиция махсус амалиёти натижасида қўлга олинган эди. Амалиётда 2000 полициячи иштирок этган. Reina тунги клубига қилинган ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Туркия ОАВлар хабарларида айтилишича, полиция Абдулқодир Машарипов кўрсатмалари асосида Истанбулда йирик эстремистик гуруҳ фош этилганини, Машарипов ўзига билдирилган айбларни тан олганини маълум қилган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |