Загрузка...
Главная

Абдулқодир Машарипов Туркияда 2397 йилга қамалиши мумкин 

Ko'rildi: 753 Qo'shildi: 13-12-17


Ўз даврасида Абу Муҳаммад Хуросоний номи билан танилган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов суднинг дастлабки кунидан ўз айбига тўлиқ иқрор эканлигини тан олди.

Аввалроқ, 2016 йилнинг 31 декабридан 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Reina тунги клубида теракт амалга оширилгани ва тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Санта клаус либосидаги қуролланган шахс клубга кириб, одамларга қарата ўқ уза бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шунингдек, 7 январь куни Туркиянинг йирик ОАВлари орқали мамлакат Ички ишлар вазирлиги Reina тунги клубидаги отишмани ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов амалга оширгани ҳақида баёнот тарқатгани ҳақида ҳам маълумот берганмиз.
 
2017 йилнинг 11 декабрь куни Истанбулнинг Силиври туманида жойлашган суд залида Машариповга нисбатан Туркиядаги конституцион тузумни ағдаришга уриниш, террор ташкилоти тузиш, икки ва ундан кўп кишини ўлдирганлик ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, у билан бирга айбланаётган 57 киши қаторида, Машариповнинг рафиқаси Зарина Нуруллаева ҳам суд ишига жалб этилганди.
 
Ўз даврасида Абу Муҳаммад Хуросоний номи билан танилган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов суднинг дастлабки кунидан ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.


 
Судда қатнашаётган Истанбул прокуратураси прокурори эса 39 кишининг умрига зомин бўлиб, 69 нафар инсонларнинг турли даражадаги оғир тан жароҳат олганига сабаб бўлгани учун Абдулқодир Машариповга 2397 йил қамоқ жазо берилишини сўради.
 
Жумладан, Прокурор мен судга раислик қилувчидан Машарипов 40 инсон умрига тенг йиллар давомида қамоқда ўтиришини сўрайман, - деди.


 
Тунги клубга автоматда ҳужум қилиб 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган "Ислом давлати” аъзоси эканлиги айтилган Абдулқодир Машарипов устидан суд жараёни 2017 йилнинг 11 декабрь куни бошланган, суд қачонгача давом этиши ҳақидаги маълумотлар ҳозирча маълум эмас.
 
365info.kz интернет нашри хабарига кўра, суд жараёнида Абдулқодир Машариповга шерик деб кўрилган Қирғизистон, Мирс, Сенегал, Сомалидан бўлган фуқаролар устидан ҳам жиноий иш кўрилмоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |